ДУЮНОВА Вера Илларионовна

ДУЮНОВА Вера Илларионовна (1945.11.4, Краснодар) — волейболчи, икки карра олимпиада чемпиони. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси (1995), хизмат кўрсатган спорт устаси (1968). ТошДУ журналистика ф-тини тугатган (1975). 1965—78 й. ларда «Автомобилист» (Тошкент) волейбол жамоаси ҳамда Ўзбекистон волейбол терма жамоаси ўйинчиси. Олимпиада ўйинларида 2 марта олтин медаль б-н тақдирланган (1968, Мехико; 1972, Мюнхен). Жаҳон чемпиони (1970, Болгария), Жаҳон кубогининг (Уругвай) ва Бутунжаҳон универсиадасининг ғолиби (Москва, 1973). Жаҳон биринчилигининг кумуш медаль совриндори (Мексика, 1974). 1982 й. дан Тошкентдаги 6-болалар ва ўсмирлар олимпия ўринбосарлари спорт мактаби директори. I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган (1997).