ДАБИРИСТОН

ДАБИРИСТОН — 1) ўрта асрда Ўрта Осиё ва Эрон шаҳарларидаги мактаб. Бундай мактабда болалар озмикўпми дунёвий умумий маълумот олган, одатда, машҳур шоирларнинг девонларини ўқиб чиққан, ёзиш ва ҳисоблашни ўрганган;

2) подшоҳ ва хонлар ҳузурида иш юритган мирзахона. Бу ерда махсус котиблар (дабирлар) томонидан давлат мактуби, ҳужжатлари тузил-ган ва таҳрир қилинган, ҳисобчилар ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланган.