ДАВАТЦ Лариса Иосифовна

ДАВАТЦ Лариса Иосифовна (1937, Тяньцзинь ш., ХХР ҳудудида) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). Москва рассомлик ин-тида таълим олган (1958—64). 1964 й. дан Ўзбекистонда. Даватцнинг маҳорат билан яратган асарлари кўтарилган мавзулар мазмунини аник, очиб бера олиши билан ажралиб туради: «Қирғизистон» туркуми (гуашь, 1967, 1973), «Кутиш» (1985), «Урушга йўл йўқ» триптихи (1986) ва б. оқ-қора, рангли асарлари шулар жумласидан. Ўзбекистан (мас, С. Ахмад, С. Зуннунова, А. Орипов), Қирғизистон (Ч. Айтматов) ва б. кардош халқлар, шунингдек, чет мамлакатлар (У. Уитмен, АҚШ) мумтоз ёзувчиларининг асарларини бадиий безади. Сўнгги йилларда рангтасвирда ижод қилмоқда («Ёшлик хотиралари», «Денгиз чиғаноқлари» ва б.).