ДУСАННИ

ДУСАННИ — Оссуриянинг Мидиядаги Сапарда вилояти аҳолиси оқсоқоли (доҳийси). Мил. ав. 676—670 й. ларда (тахм. 672 й. дан сўнг) Каштарити ва Мамитиаршулар билан биргаликда Оссурияга қарши кўтарилган қўзғолонга раҳбарлик қилган. Қўзғолон натижасида мустақил Мидия подшолиги вужудга келган.