ДУМЛИ АМФИБИЯЛАР

ДУМЛИ АМФИБИЯЛАР (Caudata Urodela) — амфибиялар синфининг бир туркуми. Думли амфибиялар Шим. ярим шарнинг ўрта минтақасида, бир нечта тури Жан. Америкада тарқалган. Ҳаммаси бўлиб 150 га яқин тури бор. Уларнинг ташқи кўриниши калтакесакка ўхшайди. Думи узун, оёклари калта, баъзан рудимент хрлда (амфиумада), баъзилари (сирен)да оёқ бўлмайди. Оёқлари сузишда иштирок этмайди. Танаси ва думи ёрдамида сузади. Бўйи 100 см ча. Сирень, протей каби турларида жабра ва ён чизиғи умрбод сақланиб қолади. Териси силлиқ, майда шилимшиқ безли бўлади. Думли амфибиялар кўпинча сувда яшайди; баъзилари фақат кўпайиш учун сувга тушади. Баъзи турларида неотения содир бўлади. Бир қанча турларида ички уруғланиш юз беради. Бунда эркагининг сперматофори урғочисининг клоакасидаги уруғлик халтасига тушади. 2 тадан бир неча юзтагача тухум қўяди. Баъзилари тирик тугади ёки тухумдан бола очади. Майда умуртқасиз ҳайвонлар б-н озиқланади. Сувда ва нам ерларда ҳаёт кечиради. Асосан, Шим. ярим шарнинг ўрта минтақасида тарқалган. Ўзбекистон ҳудудида Думли амфибиялар учрамайди. Аквариумда тритонлар боқилади.