ДУБАЙ

ДУБАЙ, Дибай — БАА таркибидаги шаҳар. Дубай амирлигининг маъмурий маркази. Арабистон я. о. нинг шим.шарқида. Аҳолиси 669,1 минг киши (1995). Форс қўлтиғи соҳилидаги йирик порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Нефть олинадиган р-н маркази. Алюминий з-ди, қуруқ док (дунёда энг йирик), автомобиль таъмирлаш устахоналари, газ суюлтириш корхоналари, халқаро кутубхона бор. Д. жаҳондаги олтин савдоси марказларидан бири.