ДРЕНАЖ

ДРЕНАЖ, қишлоқ хўжалиги ерларини дренажл аш — қ. х. мелиорациясининг муҳандислик усули; экинларнинг нормал ривожланишига халақит берадиган ортиқча тупроқ-грунт сувларини ва еувда эрувчан зақарли тузларни тупроқ қатламларидан чиқариб ташлаш учун қуриладиган гидротехника иншоотлари тизими. Грунт сувлари тўпланиб қоладиган ёки унинг оқиб кетиши қийин бўлган жойларда шўрланиш ва ботқоқланишга учраган тупрокларда Дренаж барпо қилинади. Бундай ерларда Дренаж қуриш гурунт сувларининг оқиб кетишини ва натижада тупроқ қатламининг тадрижий шўрсизланишини, юза грунт сувлари сатҳини пасайтиришни таъминловчи мелиоратив комплекснинг асоси ҳисобланади. Шўрланган қурғоқчил зонадаги р-нларда гидротехник Дренаж грунт сувлари сатҳини шўр ювишни ўтказишга имкон берадиган чуқурликкача пасайтириш; дренажланадиган тупроқ-грунт қатламидан шўр ювишда сувда эрийдиган заҳарли тузларни чиқариб ташлаш; чучуклаштирилган грунт сувлари сатҳини илдиз тарқаладиган тупроқ қатла-мини шўрланишга олиб келмайдиган даражада саклаш кабиларни таъминлайди.

Суғориладиган деҳқончилик минтақаларида горизонтал дренаж:, вертикал дренаж ва комбинацияланган дренаж: типлари қўлланилади. Дренажнинг турли типлари ҳудуднинг геологиклитологик ва хўжалик шароитларига қараб қўлланилади. Уларнинг конкрет шароитдаги самарадорлиги грунтларнинг сувфизик хоссалари ва дренажланадиган объектнинг гидро-геологик-мелиоратив хусусиятлари (грунт сувларининг босими, уларнинг озикланиш шароитлари) б-н белгиланади.

Ўзбекистонда ҳоз. суғорилаётган ва келгусида суғоришга яроқли ҳудудлар гидрогеологик шароитлар ҳамда Дренаж турини қўллаш бўйича типларга бўлинган (қ. Мелиоратив районлаштириш). 90-й. лар бошида Ўрта Осиёдаги деярли 7 млн. га суғориладиган ерларда 125 минг км очиқ ва 30 минг км дан ортик. ёпиқ Дренаж тармоқдари, 5000 дан ортиқ вертикал Д. бурғи қудуқлари қурилган. Яна қ. Шўр ерлар мелиорацияси.

Машариф Боқиев.