ДРАВИДЛАР

ДРАВИДЛАР — Жан. Ҳиндистонда яшовчи халқлар гуруҳи (телугулар, тамиллар, малаялилар, каннаралар, гондлар, ораонлар ва б.). Покистон ҳамда Эрон ва Афғонистоннинг қўшни р-нларида (брагуйлар) яшайди. Жан. ҳинд ирқига мансуб. Дравид тилларида сўзлашади. Ҳиндистон я. о. нинг туб жой аҳолиси. Дравидлар ҳақидаги илк маълумотлар (Упанишад, Маҳабхарата) қад. ҳинд адабий ёдгорликларида келтирилади. Бу эса Дравидлар орий қабилаларининг шим. Ҳиндистонга бостириб киргунига қадар туб аҳоли бўлганини кўрсатади. Баъзи тадқиқотчилар Дравидларни мил. ав. 4-минг йилликда Ғарбий Осиёдан кўчиб келган деб ҳисоблайдилар. Дравидлар тарихий тараққиёт давомида ўзларининг бой маданиятлари (Хараппа маданияти, Моҳенжода) ни вужудга келтирганлар. Дравидлар орасида ҳиндуизм, христианлик, ислом, тоғли ва ўрмонзор р-нларида яшайдиган аҳоли ўртасида ибтидоий диний тасаввурлар ёйилган. Аҳолининг кўпчилиги қишлоқларда яшайди. Дехдончилик (гуручдан йилига икки марта ҳосил олинади, кокс пальмаси, чой, кофе, каучук дарахти), чорвачилик (қўй, эчки), ҳунармандчилик билан шуғулланадилар (қ. Ҳиндистон).