ДРА

ДРА, Водий-Дра — Марокаш жан. даги дарё. Уз. 1150 км чамасида, ҳавзасининг майд. 15,1 минг км2. Юқори Атлас тоғларидан бошланиб, Саҳрои Кабирнинг ғарбий чеккасидан оқади. Тоғлардаги қорлар эриган мавсумдаги-на Атлантика океанига етиб боради. Дарёнинг бошланиш қисми (200 км чамаси) да сув мунтазам оқади, қуйи қисмида суғоришга сарфланади. Дра водийсида аҳоли зич.