ДЎСТЛИК

ДЎСТЛИК — Жиззах вилоятидаги шахар (1983 й. дан). Дўстлик туманининг маъмурий маркази. Вилоят маркази Жиззаҳдан 52 км. Т. й. станцияси. Шаҳардан йирик автомагистрал йўли ўтган. Аҳолиси 16 минг киши (2000). Асосан ўзбеклар, шунингдек, рус, қозоқ, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Дўстликда 2 қўшма корхона, ўсимлик мойи ишлаб чиқарувчи фирма, «Дўстликдон» акциядорлик жамияти, умумий таълим мактаблари, бизнес мактаби, лицей, тиббиёт билим юрти, спорт мажмуаси, теннис корти, кутубхона, марказий касалхона, хотира мемориал мажмуаси мавжуд.