ДОРИЛФУНУН

ДОРИЛФУНУН (араб.) – Яқин Шарқ мамлакатларидаги ўқув юртларининг номи. Баъзи мамлакатлар (мас, Эрон) да ўрта ўқув юрти, бошқа айрим мамлакатлар (мас. Туркия)да эса олий ўқув юрти (ун-т) маъносида қўлланилади. 1920—30 й. ларда Ўрта Осиёда ҳам ун-т маъносида ишлатилган.