ДОР ул-БАҚО

ДОР ул-БАҚО (араб. — абадий уй) — ислом динида абадийлик дунёси, охират (нариги дунё) ҳақидаги тушунча. Бунга кўра, у дунёда ўлим йўқ, доимий ҳаёт ҳукм суради, ноз-неъматлар завол топмайди, таомлар ўз-ўзидан ҳазм бўлади, чиқиндилар бўлмайди. Қуръонда охиратнинг абадийлигига далолат қилувчи оятлар бор.