ДОПЛЕР ЭФФЕКТИ

ДОПЛЕР ЭФФЕКТИ, Доплер ҳодисаси — тўлқинлар манбаи уларни қабул қилувчи воситага нисбатан ҳаракатланаётганда тўлқин тебранишлар частотасининг ўзгариши. Биринчи бўлиб австрия физиги ва астрономи X. Доплер аниқлаган (1842). Барча тўлқинлар (ёруғлик, товуш ва б.)га хос. Манба ва қабул қилгич ўзаро яқинлашганда частота ортади, узоқлашганда камаяди. Mac, яқинлашаётган паровоз қичқириғи баландроқ, узоклашганиники пастроқдек туюлади. Радиолокация ва гидролокация, Ер сунъий йўлдошларини кузатиш ва б. соҳаларда Доплер эффекти ҳисобга олинади.