ДОМНА ГАЗИ

ДОМНА ГАЗИ, колошник гази — домна печларида асосан углероднинг чала ёнишидан хреил бўладиган газлар. Чўян олишда тошкўмир коксидан чикадиган Домна газининг ўртача таркиби: углерод (1У)оксид (карбонат ангидрид) 12—20%, углерод (П)-оксид (ис гази) 20—30%, водород 1—4%, метан 0,5% гача ва азот 55—58%. Кислород билан тозаланган 1 м3 Домна гази ёнганда 850 — 1100 ккал иссиклик ажралади. Домна газидан турли печлар ва буғ қозонларини қиздиришда фойдаланилади.