ДОМЕНЛАР

ДОМЕНЛАР (франц. domaine — бу ерда соҳалар, қисмлар) — магнит, электр ёки эластиклик хоссалари билан ёхуд зарраларнинг тартибли жойлашганлиги ёки эластиклик хоссалари билан ёхуд зарраларнинг тартибли жойлашганлиги ёки йўналганлиги билан бир-биридан фарқланувчи бир жинсли муҳит сохалари. Ферромагнит ва антиферромагнит Доменлар, сегнетоэлектр Доменлар, Ганн Доменлари, эластик Доменлар, суюқ кристаллардаги Доменлар ва б. хиллари мавжуд. Ферромагнетикларнинг спонтан магнитланганлиги (атомлар магнит моментларининг параллел йўналганлиги) соҳаси (ўлчами 10~s — 10~2 см) — ферромагнит Д. ни, сегнетоэлектрикларнинг спонтан магнитланганлиги соҳаси (ўлчами 10~5 — 10~3см) — сегнетоэлектр Д. ниҳосил қилади.