ДНЕПРОПЕТРОВСК ВИЛОЯТИ — Украина таркибидаги вилоят. 1932 й. 27 фев. да ташкил этилган. Днепр дарёсининг ўрта ва қуйи оқими ҳавзасида. Майд. 31,9 минг км2. Аҳолиси 3811 минг киши (1997), асосан украинлар; шунингдек, рус, яҳудий, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Днепропетровск вилояти 20туманга бўлинган, 19 шақар, 54 шаҳарча бор. Д. в. нинг ер юзаси баланд-паст текислик, ғарбида Днепр бўйи қирлари, марказий қисмида Днепр бўйи пасттекислиги бор. Иқлими мўътадил конти-нентал иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси — 5° дан (Никополь) — 6,5° гача, июлники 21,8° дан (Никополь) 22,6° гача (Павлоград). Йиллик ёғин шим. да 450 мм, жан. да 400 мм. Энг йирик дарёси — Днепр. Тупроғи қоратупроқ. Даре водийлари ва оролларида ўрмонлар учрайди.
Днепропетровск вилоятида саноат етакчи ўринда. Вилоят саноати темир рудаси ва темирли кварцит (Кривой Рог ҳавзаси), марганец рудаси (Никополь кони), титан, никель, боксит, тошкўмир (Ғарбий Донбасс) ва қўнғир кумир (Днепр қўнғир кўмир ҳавзаси), табиий газ (Царичанка тумани), минерал қурилиш материаллари (гранит, каолин, доломит), ўтга чидамли гил захиралари асосида ишлайди. Кривой Рог хавзаси, Никополь ва Марганец ш. лари ва жан.шарқий қисмида кончилик саноати ривожланган. Днепропетровскда қора металлургия, қувур з-длари, Кривой Рогда кора металлургия, машинасозлик з-длари ва б. бор. Кокс кимёси ва кимё саноатлари, қурилиш материаллари, ёғочсозлик саноати ҳам ривожланган. Озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқлари муҳим ўрин эгаллайди. Днепр бўйи, Кривой Рог ва Днепродзержинск ГРЭСлари, Днепродзержинск ГЭС ишлаб турибди. Шебелинка — Днепропетровск — Кривой Рог — Одесса, Перешчепино — Днепропетровск газ қувурлари, Кременчуг — Кривой Рог — Херсон нефть қувурлари бор.
Қ. х. да товар маҳсулотлари ҳам етиштирилади. Донли экинлардан кузги буғдой, маккажўхори, баҳори арпа, техника экинларидан кунгабоқар, қанд лавлаги, соя экилади. Боғдорчилик, мевачилик ва токчилик ривожланган. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй-эчки боқилади. Паррандачилик, асаларичилик, ипакчилик ва балиқ овлаш (Днепр ва унинг ирмоқларида) ҳам муҳим ўрин тутади. Транспортнинг асосий тури — т. й. Автомобиль ва дарё транспортлари, Днепр дарёси катта аҳамиятга эга. Йирик портлари: Днепропетровск, Днепродзержинск, Никополь. 11 олий ўқув юрти, 7 театр, 6 музей бор.