ДЕЗОКСИРИБОНУКЛЕАЗА

ДЕЗОКСИРИБОНУКЛЕАЗА (Desoxyribonucleasa) — дезоксирибонуклеин кислоталар (ДНК) нинг гидролитик парчаланиши — деполимерланишини тезлатадиган фермент; гидролазлар синфига мансуб. Дезоксирибонуклеаза меъда ости безида, тирик организмнинг деярли барча ҳужайраларида ва микроорганизмларда бўлади. Меъда ости бези Д. си яхши ўрганилган. Бу фермент катаболик функцияни бажаради (қ. Катаболизм), у овқатдаги ДНК ни ичакларда осон сўриладиган нуклеотидларга айлантиради. Ундан ташқари, репликация ва реперация (бузилган ДНК структурасини тиклаш) жараёнида қатнашади. Дезоксирибонуклеаза препарати қорамолнинг меъда ости безидан тайёрланади. Аденовирусларишнт кўпайишини тўхтатади ва экссудатнинг ёпишкрклигини камайтиради. Аденовируслар қўзғатадиган касалликлар (конъюнктивит, кератит, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши), бронхоэктазия, ўпка абсцесси, пневмонияда буюрилади.