ДЕЗИНТОКСИКАЦИЯ

ДЕЗИНТОКСИКАЦИЯ (дез… ва интоксикация) — организмнинг зақарларни суюлтириш, нейтраллаш ёки бирор йўл билан чиқариб юбориш орқали уларнинг ғайритабиий биологик таъсирини камайтириб, тузилмалар ва фаолиятга кўрсатган зарарини бартараф этишга қаратилган реакциялари мажмуи. Заҳарли моддалар ва метаболитларнинг организмдан қай даражада чиқиши (қанча, тез ёки сует) шу модданинг физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ. Бунда айниқса қрн, жигар, буйрак, ўпка, меъда-ичак йўллари ҳамда организмнинг ўзига хос индивидуал имкониятлари катта роль ўйнайди.