ДЕНГИЗ ОТЧАЛАРИ

ДЕНГИЗ ОТЧАЛАРИ, денгиз тойчалари — нина балиқлар оиласининг бир неча уруғи. Уз. 4—20 см. Гавдаси шахмат тахтасидаги отларга ўхшаш, боши танаси томонга эгилган, дум томони буралган. Эркаги думининг кейинги томонида чиқариш камераси (халтаси) бор. Камерага урғочилари тухум қўяди. Барча денгизларда тарқалган, 30 га яқин тури бор. Қора денгиз Д. о. (Hippocampus guttulatus) Kppa ва Азов денгизларида учрайди. Баҳорда тухум қўяди. Эркаги тухум халтасида 100 дан 200 гача тухум олиб юради. Планктонда хаёт кечиради. Сув ости ўсимликлари орасида яшайди, атроф мухит рангига мосланиш — ниқобланиш хусусиятига эга.