ДЕЛИШЕС

ДЕЛИШЕС — кечпишар олма нави. Америкадан келтирилган. Америка ва Европа давлатлари (Франция, Италия, Швейцария, Голландия, Австрия, Болгария, Руминия ва б.) боғдорчилигида етакчи навлардан ҳисобланади. Да-рахти баланд, кучли усади, кенг шох-шаббали, шохчалари мустаҳкам, новдалари сарғимтиш-кўкиш. Бал. 6,5—7 м, барги ўртача, текис, тўқ яшил. Гуллари ўртача, қирмизи. Апр. нинг иккинчи ярмида гуллайди. Симеренко, Ренет, Пармен каби навлар яхши чанглатувчи қисобланади. Меваси йирик (150—180 г), сирти силлиқ, сариқ-тилларанг, эти ширин, хушбўй, куврак, асал ҳиди келади. Таркибида 16,74% қуруқ модда, 12,7% қанд, 0,25% кта мавжуд. Совуққа чидамли. Меваси авг. охири — сент. бошларида териб олинади, январгача саклаш мумкин. Ҳар йили ҳосил қилади; кўчати экилгандан сўнг кучсиз пайвандтагда 3—4-йили, кучли ўсадиганларида 5—6-йили ҳосилга ки-ради. Ҳосилдорлиги 100—120 ц/га. Узоқ жойларга жўнатишга яроқли. 1950й. лар охирида Ўзбекистонга келтирилган. Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларинингтог олди ва тоғли минтақаларида ўстирилади.