ДЕКАН ЯССИТОҒЛИГИ

ДЕКАН ЯССИТОҒЛИГИ (санскритча дакшина патха — жанубий мамлакат) — Ҳиндистон я. о. нинг катта (ички) қисмидаги ясситоғлик. Хиндистон Республикаси ҳудудида, Нарбада дарёсидан жан. да. Майд. 1 млн. км2. Ўртача баландлиги ғарбида 900 м, шарқида 600 м. Рельефи бир оз ўр-қирли текислик. Асосан метаморфик ва отқинди жинслар, оҳактош ва қумтошлардан таркиб топган. Геологик жиҳатдан Декан ясситоғлиги Ҳиндистон платформасининг бир қисмидир. Декан ясситоғлигининг баландлашган чеккалари Ғарбий Гат ва Шарқий Гат тоғларидан иборат. Улар Арабистон денгизи ва Бенгалия қўлтиғи соҳилларига тик ён бағир билан тушган. Фойдали қазилмалардан темир рудаси, мис, марганец, вольфрам, олтин ва тошкў-мир бор. Д. я. нинг ўрта кисмидан оқадиган дарёларнинг водийлари жуда кенг. Асосий дарёлари: Годавари, Кришна, Кавери, Нарбада. Иқлими субэкваториал муссонли иқлим, ёзи сернам, баҳори ёғинсиз. Йиллик ўртача ёғин марказий қисмида 500—700 мм, Fapбий Гат тоғларида 2000—3000 мм. Энг иссиқ ой — майнинг ўртача т-раси 29 — 32°, янв. ники 21—24°. Кўпроқ саванна ўсимликлари ўсади. Декан ясситоғлигининг 60% майдони ҳайдалади, 10—15% ҳудудни ўрмонлар ташкил қилади. Бандипур қўриқхонаси, бир неча миллий парклар ташкил этилган.