ДЕГРЕЗЛИК

ДЕГРЕЗЛИК, чўянгарлик — 1) чўян эритиб, ундан турли буюмлар қуйиш касби. Ўзбекистон ҳудудида қадимдан чўяндан уруш қуроллари, ҳунармандлик, қ. х. ва рўзғор буюмлари (мас, қозон) ясалган. Чўян буюмлар захда занглаб, узоқ турмаслиги сабабли археологик қазилмалар намуналари орасида қадимдан қолган чўян буюмлар кам учрайди. Музейларда сақланаётган чуян буюмлар 15-а. дан кейинги даврларга мансуб. Бобур «Бобурнома» асарида чўян қуйиш жараёнини ёзиб қолдирган. 16-а. ёзма манбаларида «дегрез» сўзи билан бир маънодаги «чўянгар» сўзи ҳам учрайди. Ўрта аср маъдансозлигида меҳнат тақсимоти оқибатида чўян, жез ва биринж (бронза) дан қурол, асбоб ва буюмлар қуйиш алоҳида-алоҳида тармокларга ажралган. Чўянгарлар қозон, қорачироқ, чироқ-поя, милтиқ нили каби чўян буюмларни, ҳатто замбарак, тўп-шашвар ҳам қуйганлар. 19-а. дан бошлаб уй-рўзғор буюмлари (қозон, обдаста ва б.) асосан Россиядан келтирилиши оқибатида Ўрта Осиёда Дегрезлик касби анча сустлашди. Дегрезлик эритиш ва қуйиш жараёнларига бўлинади. Дегрезлар ғўла чўян ёки эски чўян буюмларни содда усулда (ёндўкон ва вагранкат) эритиб ва махсус қолипларга қуйиб, турли буюмлар ясаганлар. Бунда оғир қўл меҳнати талаб қили-нар эди. 20-а. да оғир саноатнинг ривожланиши туфайли Дегрезлик касби анча барҳам топди;

2) жой (маҳалла) номи. Илгари бир хил касб билан шуғулланувчи кишилар алоҳида маҳалла ёки гуруҳ бўлиб яшашган.