ДЕБАРКАДЕР

ДЕБАРКАДЕР (франц. debarcadere – қирғоққа бўшатиш, тушириш) — 1) денгиз портларида кема ёки понтон кўринишидаги сузиб юрувчи иншоот; юк ва йўловчилар ташийдиган кемалар тўхтаб туриши, келиб-кетиши учун хизмат қилади. Дебаркадер дам-бадам жойини ўзгартириб туриши мумкин;

2) т. й. стясидаги бостирикди платформанинг эскирган номи.