ДЕ ДЮВ

ДЕ ДЮВ (De Duve) Кристиан Рене (1917.2.10, Темсдиттон, Буюк Британия) — бельгиялик биокимёгар. Тиббиёт Кироллик академияси ва Бельгия ФА аъзоси. Де дюв қандли диабетни даволашда ишлатиладиган инсулин ҳамда глюкагоннинг биокимёсини ўрганган. Суб-ҳужайравий тузилма — лизосомаларни кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1974, Ж. Э. Паладе ва А. Клод билан ҳамкорликда).