ДАЙРИЙ

ДАЙРИЙ Тошкандий (16-а. 2-ярми — Тошкент — 17-а. бошлари) — шоир. Ҳаёти ва ижоди ҳақида Мутрибийнинг «Тазкират уш-шуаро» («Шоирлар тазкираси») асарида маълумот берилган, шеърларидан намуналар келтирилган. Абдол сулшон (16-а. нинг 2-ярми) саройида хизмат қилган, унга атаб шеър ва касидалар ёзган. Шеърлари турли баёзларда сақланган.