ДАЙР УЗ-ЗУР

ДАЙР УЗ-ЗУР (араб. Фириб монастири) — Сурия Араб Республикаси шарқидаги шаҳар. Дайр уз-Зур муҳофазасининг маъмурий маркази. Фурот дарёсининг ўнг соҳилида, Ҳалабдан Ироққа борувчи автомобиль йўли устида. Аҳолиси 133 минг киши (1994). Савдотранспорт пункти. Пахтачилик р-нининг маркази. Аэропорт, иссиқлик электр стяси ва шакарқанд зди бор.