ДАВРИЙ КАСР

ДАВРИЙ КАСР — рақамларининг бир қисми чексиз такрорланадиган чексиз ўнли каср. Mac, 3,19272727…; бу касрни қисқача 3, 19 (27) каби ёзиш мумкин, яъни давр деб аталувчи чексиз такрорланадиган рақамлар қисми қавс ичига олинган (бу мисолда «даврда 27» дейилади). Агар Даврий касрнинг даври вергулдан кейин дарҳол бошланса (мас, 5,767676…), бундан каср соф Даврий каср дейилади, агар вергулдан кейин давр олдида рақамлар бўлса (мас, 4,21666…), бундай каср аралаш Даврий каср дейилади. Ҳар бир рационал сон (яъни оддий каср) ни ўнли каср билан тасвирланганда ҳамма вақт чекли ўнли каср ёки Даврий каср ҳосил бўлади. Ҳар бир Даврий касрни оддий касрга айлантириш мумкин (яъни у бирор рационал сонга тенг).