ДАВРАҚ

ДАВРАҚ — қад. оғирлик ўлчов бирлиги. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида келтирилган жадвалда 1Д. = 1020 г деб берилган. Шарқ мамлакатларида қўлланилган.