ДАВР

ДАВР (мусиқада) — 1) Ўрта аср Шарқ мусиқа назариясида усул, ритмик тузилма маъносини билдирувчи тушунча; 2)даврия — Европа мусиқа тахлилида тугал ёки нисбатан тугал мусиқий фикрни баён қилувчи шакл тузилмаси. Одатда мусиқа асарининг бошланғич қисми, ёхуд бирор парчасини ташкил қилади. Ўхшаш (ҳатто такрорланувчи) жумлалардан иборат бўлиб, кейинги мусиқа жараёнида ривож топади. Баъзан, бутун мусиқа асари (прелюдия, романс каби кичик пьесалар) бир Давр билан чегараланади (яна қ. Мусиқа шакли).

Ад.: Вахромеев В., Музиканинг элементар назарияси, 2-нашри (махсус муҳаррир Т. Ғафурбеков), Т., 1980.