ДАВОС

ДАВОС — Швейцариянинг шарқий қисмидаги шаҳар, тоғ иқлимли курорт. Шарқий Альп тоғларида 1550 м дан зиёд баландликда жойлашган. Туризм, қишки спорт ўйинлари маркази. Аҳолиси 11 минг кишидан ортиқ. Давосда қуёшли кунлар кўп бўлади, шамол бўлмайди, қуёш радиацияси кучли. Қиши мўьтадил юмшоқ (янв. нинг ўртача т-раси —7°), ёзи салқин (июлнинг ўртача т-раси 12°); йиллик ёғин қарийб 900 мм. Давосда тиббиёт ва баланд тоғ иқлими курорти ин-ти, қор ва кўчкиларни тадқиқ қилиш миллий ин-ти, санаторий, пансионат, мехмонхона, театр, спорт иншоотлари ва б. бор. Шаҳарда ҳар йили Бутунжаҳон иктисодий анжумани ўтказилади. 1992 й. дан бошлаб бу анжуманларда Ўзбекистон Республикаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.