ДАВЛЕТШИН Муҳаммад Габдулгалимович

ДАВЛЕТШИН Муҳаммад Габдулгалимович (1923.11.11, Оренбург ш.) — психолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975), психология фанлари д-ри (1972), проф. (1972). Низомий номидаги. Тошкент педагогика ин-тини тугатган (1952). 1956 й. дан шу ин-тда катта ўқитувчи, кейинчалик доцент, ўқув ишлари бўйича проректор (1957—68), психология кафедрасининг мудири (1968—2001), кафедра проф. (2001 й. дан).. Илмий ишлари умумий, педагогик психология, ёш психологияси, ижтимоий психология муаммоларига бағишланган. «Шуҳрат» медали билан такдирланган (1994).

Ас: Ижтимоий психология муаммолари ва уларни одамлар билан ишлашда қўллаш, Т., 1990; Қадимги Шарқ давлатларида психологик фикрларнинг ривожланиши, Т., 1995.