ДАВЛЕТОВА

ДАВЛЕТОВА Ўрозгул (1923.20.4, Тўрткўл тумани) — Ўзбекистон халқ артисти (1969). 1938—41 й. лар ва 1952 — 94 й. лар Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театрида, 1941—47 й. лар Тўрткўл ёш томошабинлар театрида, 1947—50 й. лар Тўрлжўл к-з—с-з театрида актриса, 1950—52 й. лар Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда. Энг яхши роллари: Гулчеҳра («Аршин мол олон»), Насиба («Оғриқ тишлар»), Дорина («Тартюф»), Сарвиноз («Қирқ қиз»), Эмилия («Отелло»), Жумагул («Қорақалпоқ қизи»), Анор («Оналар») ва б. Д. лирик, драматик ҳамда характерли роллар устаси бўлиб, айниқса қорақалпоқ аёллари образини дадиллик, фаоллик, хушчақчақлик, ҳазилмутойибага мойиллик б-н, миллий руҳда, алоҳида маҳорат билан яратади. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1983).