ДАВЛЕТОВ Фарҳод Каримович (1957.24.11, Хива) — хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи (2001), Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист (1995). Ёқимли, жозибали, кенг кўламли овоз соҳиби. Тошкент давлат маданият ин-тини тугатган (1985). Хонандалик санъати сирлари ва Хоразм мақом йўлларини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ю. Жабборов, Р. Қурбонов ва айниқса, Р. Жумониё’зовлардан урганган. 1980—91 й. лари Хива туманидаги турли ашула ва рақс ансамблларида етакчи хонанда, бадиий раҳбар, Хива ш. даги 2 – маданият уйи директори. 1991 й. дан Хива тумани 2 – қишлоқ маданият уйи ҳамда «Феруз» мақом ансамблининг бадиий раҳбари. Репертуаридан асосан «Рост», «Дугоҳ», «Сегох.» каби Хоразм мақом йўллари ва суворалари ўрин олган. Қозоғистонда ўтказилган Ўзбекистон маданияти ва санъати декадаси қатнашчиси (1995), Голландияда гастролда бўлган (1996). Республика мақом ижрочиларининг танлови лауреати (3 – ўрин, 1987), К. Отаниёзов номидаги Республика танлови ғолиби (1987).