ДАВЛЕТМУРАТОВА

ДАВЛЕТМУРАТОВА Замира (1955.21.6, Нукус) — Ўзбекистон халқ артиста (1992). Ленинград академик хореография билим юртини тугатган (1975). 1975 й. дан Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида балет артисти. Мария («Боқчасарой фаввораси») унинг саҳнадаги илк образидир. Энг яхши роллари: Фригия («Спартак»), Медора («Корсар»), Жизель Ў. Давлетова. Убике ролида («Келин»), («Жизель»), Тахмина («Рустам ҳақида достон»), Сухани («Севги тумори»), Тўмарис («Тўмарис»), Хоним қиз («Хоним қиз ва безори»), Одетта-Одилия («Оққуш кўли»), Аврора («Уйқудаги гўзал»), Раймонда («Раймонда»), Лайли («Лайли ва Мажнун»), Ширин («Севги афсонаси»), Комди («Икки дил достони»), Шаҳризода («Минг бир кеча») ва б.

Давлетмуратова ижоди романтик йўналиши, ҳисҳаяжонга тулалиги, мусиқавийлиги, яратган образлари тўлақонлилиги, мехр-муҳаббат билан йўғрилганлиги, рақс ҳаракатлари орқали қаҳрамонининг ички ва ташқи кечинмаларини томошабинга моҳирона етказа билиши билан ажралиб туради.