ДАВЛАТБОЙ

ДАВЛАТБОЙ — энг эртапишар ёзги қовун нави. Шакли узунчоқ, уз. 20—22 см, оғирлиги 1,7—2,5 кг га боради. Сирти текис, тўр билан қопланган, тўрланиши ўртача. Туси оч сарғиш, пўсти қаттиқ. Этининг қалинлиги 3,5 — 4 см, оқ, карсиллайди, сершира. Таркибида 3,4—7%, айримларида 9,1% қанд ва 11,1% гача қуруқ модда бор. Уруғхонаси ўртача, уруғдонлари уруғхонанинг ярмидан камроғини эғаллайди. Уруғи униб чиққанидан сўнг 64—68 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 180—200 ц/га. Тошкент атрофидаги туманларда экилади.