ДАВЛАТ ЗАЁМЛАРИ

ДАВЛАТ ЗАЁМЛАРИ — бюджети пул тўплаш мақсадида давлат номидан сотиш учун чиқариладиган, давлатнинг қарздорлигини тасдиқловчи қимматли қоғоз. Қарзни қоплаш муддатларига кўра қисқа муддатли (1 йил), ўрта муддатли (2—5 йил) ва узоқ муддатли (5 ва ундан ортиқ йиллик) Давлат заёмлари лари бўлади. Даромадлилигига қараб фоизли ва ютуқли, тарқатилиш жойига қараб мамлакатнинг ички ва хорижий давлатларга кредит тарзида бериладиган ташқи заёмлар мавжуд.