ДАВЛАТ ХАРИДИ

ДАВЛАТ ХАРИДИ — бюджет маблағлари ҳисобига ҳукумат ёки давлат идоралари томонидан сотиб олинадиган, мамлакатда ёки чет элларда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар. Бундай харид давлат томонидан давлатнинг ўз эҳтиёжлари (мас, ускуна-жиҳозлар, қурол-яроғ сотиб олиш), аҳоли истеъмолини таъминлаш ва давлат захираларини (дон, озиқ-овқат ва б. хариди) яратиш мақсадларида амалга оширилади. Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган саноат товарлари ва етиштирилаётган қ. х. маҳсулотларини харид қилишда давлат маълум нархлар белгилайди.