ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ (ЎзРда) – умумдавлат вазифаларни бажарадиган соҳалараро давлат бошқаруви марказий идоралари. Давлат қўмиталари тегишли тармоқ муассасалари фаолиятини мувофиклаштиради ва назорат қилади. Давлат қўмиталари тармоқдаги аҳвол учун масъул ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун (1993 й. 6 май) ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари Давлат қўмиталарининг ҳукуқий ҳолатини белгилаб берган. Қонунга кура, Давлат қўмиталари фаолияти устидан назоратни Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Давлат қўмиталарига раислар раҳбарлик қилади. Раислар тегишли қўмита вазифаларини бажариши учун шахсан масъул ҳисобланади. Ҳар бир қўмитада ҳайъат тузилади, ҳайъат қарорлари, одатда, раис буйруқлари б-н амалга оширилади. Давлат қўмиталари раислари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради. Давлат қўмиталари раислари Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар, кейинчалик бу масала Олий Мажлис тасдиғига киритилади (яна қ. Ўэбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси). Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг райсини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ЎзР Президентининг тақдимига мувофиқ тайинлайди ва вазифасидан озод этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмиталари (2002 й. июл).: Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита; Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.