ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ — давлат герби ва давлат байроғи билан бир каторда давлат расмий рамзи ҳисобланадиган шеърий-мусиқий тантанавор асар, гимн. У асосан тантанали йиғилишлар вақтида, жамият ҳамда муҳим давлат аҳамиятига молик воқеаларни нишонлаш юзасидан ўтказилаётган маросимларда, халқаро спорт мусобақаларида ғолибларни мукофотлаш чоғида ва ҳ. к. да ижро этилади. Ўзбекистан Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқавий таҳрири [Абдулла Орипов сўзи, Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов мусиқаси] ЎзРнинг 1992 й. 10 дек. даги қонуни билан тасдиқланган. Шу қонунда Ўзбекистон Республикаси Д. м. ни ижро этиш билан боғлиқ талаб ва қоидалар белгилаб қўйилган.