ДАВЛАТ КЕНГАШИ

ДАВЛАТ КЕНГАШИ — 1) айрим хорижий мамлакатлар (Франция, Испания, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Эквадор, Греция, Колумбия)да асосий давлат муассасаларидан бири, у ё олий маъмурий адлия органи, ё конституциявий назорат органи, ё бўлмаса баъзи мамлакатларда бир вақтнинг ўзида давлат бошлиғи ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади;

2) Швеция, Норвегия, Финляндия, ХХР, Корея Республикасида ҳукуматнинг расмий номи;

3) 1810— 1906 й. ларда Россия империясида қонун чиқарувчи олий маслаҳат органи.