ДАВЛАТ ДУМАСИ

ДАВЛАТ ДУМАСИ — 1) Россияда 1906—17 й. ларда қонун чиқарувчи ваколатли муассаса. 1905 й. 17 окт. Манифести билан таъсис қилинган. 1917 й. 6(19) окт. да Муваққат ҳукумат томонидан тарқатиб юборилган.

2) РФнинг 1993 й. даги конституциясига кўра Федерал мажлис икки палатасидан бири. Депутатларнинг ярми сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар рўйхатлари бўйича, қолган ярми мажоритар тизимга мувофиқ бир мандатли округлар бўйича 4 йилга сайланади.