ДАВЛАТ ДЕПАРТАМЕНТИ

ДАВЛАТ ДЕПАРТАМЕНТИ — АКШда ташқи ишлар вазирлиги вазифаларини бажарувчи ташқи сиёсат маҳкамаси (1789 й. дан). Департаментлар ичида Давлат департаменти биринчи ўринда туради. Уни давлат котиби бошқаради. У президент, вицепрезидентдан кейинги мансабдор шахс ҳисобланади.