ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ

ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ — давлат талаби билан (шартнома ёки келишув асосида) корхона, ташкилот, хўжаликларга муайян маҳсулот турини белгиланган муддатларда и. ч. ва етказиб бериш, давлат эҳтиёжлари учун тегишли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, и. ч., ноишлаб чиқариш ва и. т. ишларини бажариш ва б. ; иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш (тартиблаш) воситаларидан бири. Давлат буюртмаси асосан умумдавлат ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш, илмийтехникавий дастурларни бажариш, мамлакат мудо-фаасини мустаҳкамлаш ва иқтисодий мустақилликни таъминлаш, ижтимоий и. ч. ни ривожлантирувчи энг муҳим и. т. лар ва илмий ишланмаларни амалга ошириш, қ. х. маҳсулотлари етказиб бериш, давлатнинг марказлашган маблағлари ҳисобидан и. ч. ва ижтимоий соҳалар учун янги қувватлар, объектлар яратиш ва б. мақсадларда берилади. Давлат буюртмаси давлат органлари (ташкилотлари) томонидан танлов (тендер) асосида жойлаштирилади. Уни бажариш махсус шартнома билан келишилади ва биринчи навбатда ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мўлжалланади. Давлат буюртмасини бажариш корхоналарга муайян имтиёзлар яратади, давлат хом ашё таъминоти, иш ўринлари ва маҳсулот сотилишини кафолатлайди. Давлат корхонага зарур моддий ресурсларни буюртмачи сифатида етказиб беради ва корхо-надан маҳсулотни келишилган нархларда харид қилади. Мамлакатлар бозор иқтисодиётига ўтиши б-н Д. б. нинг ҳиссаси кескин камайиб боради. Аммо баъзи доиралар (мас, мудофаа, фан, соғлиқни сақлаш, болалар истеъмоли моллари и. ч. ва б.)да Давлат буюртмаси сақланиб қолади. Mac, ҳоз. Ўзбекистонда қ. х. экинларидан фақат пахта ва дон учун (1996 й. дан хўжаликларда етиштирилган пахта толаси ва дон бўйича 50% даражасида) Давлат буюртмаси сақланиб қолган.

Эрлис Алиқулов.