ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ — давлатнинг асосий рамзларидан бири: расмий, бошқа давлатлардан фарқловчи белгиси, эмблемаси. Давлат байроғининг тасвири махсус қонун ёки конституция билан белгиланади. Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. У герб ёки бошқа эмблема тасвирланган бир ёки кўп рангли алвондан иборат бўлади (жаҳондаги давлатлар байроқлари тасвири ҳақида тегишли мақолаларга қ.). Д. б. давлат му-ассасалари, элчихоналар, консулликлар, ваколатхоналар, божхоналар ва ҳ. к. биноларида кўтарилади. Миллий бай-рамлар кунлари элчихоналар, ваколатхоналар, консулликлар ўз мамлакати байроғини кўтаради. Давлат байроғи, шунингдек, маросимлар пайтида, халқаро спорт со-вринлари топширилаётганда ва б. хрлларда ҳам кўтарилади.

Ўзбекистан Республикаси Давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроги тўғрисида»ги қонун (1991 й. 18 нояб.) да тасдикланган. Ўзбекистан Республикаси Давлат байроғи байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан ташкил топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Байроқнинг юқори қисмида ярим ой ва 12 юлдуз тасвири туширилган. Байроқнинг уз. 250 см, кенглиги 125 см га тенг (155-б. даги тасвирга қ.). Ўзбекистан Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда; ЎзР расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, анжуманларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида ЎзРнинг тимсоли бўлади. Ўзбекистон Республикаси Д. б. ва уни кўтариш билан боғлиқ тартиб-қоидалар юқоридаги қонунда белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи доимий суратда, жумладан, мамлакат Президента, Олий Мажлис, Ўзбекистон ҳуку-мати, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари, ҳокимликлар иш олиб бораётган биноларда, Ўзбекистоннинг расмий делегациялари қатнашаётган халқаро тадбирларда, байрам кунлари — вазирликлар, давлат қумиталари ва муассасалари, корхоналар ва ташки-лотлар бинолари, шунингдек, уй-жой биноларида кўтарилади.