ДАСТОРГУЛ

ДАСТОРГУЛ (Bellis perennis) – қоқидошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пояси 10—15 см, учи гул сават-чалари билан тугайди. Барглари поянинг остки қисмида жойлашган. Гули оқ, оч қизил ва пушти. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда ўсади. Ёввойи ҳолда Европада, Россияда, Кавказда, Кичик Осиё ва Шим. Америкада учрайди. Манзарали ўсимлик сифатида ҳам экилади. Дасторгул эрта баҳордан кузгача гуллаб туради. Дасторгул таркибида эфир мойи, сапонинлар, ошловчи моддалар, антоксантин, шилимшиқ ва органик кислоталар бор. Халқ табобатида ўпка касалликларида, кон кетганда ва терига тошмалар тошганда қўлланилади.