ДАШТОБОД

ДАШТОБОД — Жиззах вилояти Зомин туманидаги шаҳар (1974). 1937 й. гача Крратепа қишлоғи, 1937—74 й. ларда Обручеве шаҳар посёлкаси, 1974 й. дан 1996 й. гача Ульянове, ўша йилдан Даштобод номи б-н юритилган. Вилоят маркази Жиззах ш. дан 60 км. Туманнинг шим.-шарқий қисмида, Туркистон тизмасининг шим. тоғ олди билан Мирзачўл оралиғидаги қад. карвон йўлида жойлашган. Аҳолиси 20,4 минг киши (2001). Шаҳарда пахта тозалаш зди, ун к-ти, девор қоплама материаллари, лак-бўёқ, қурилиш, автотранспорт корхоналари, нотўқима мато тайёрлаш фирмаси, деҳқон бозори, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхоналар, 6 умумий таълим, спорт мактаблари, касалхона, туғруқхона, спорт мажмуаси бор. Д. дан Тошкент — Са-марқанд т. й. ва Катта Ўзбекистон тракти каби магистрал йўллар ўтган. Зомин—Даштобод сув кувури қурилган.