ДАШТИ МАРҒО

ДАШТИ МАРҒО — Афғонистоннинг жан.-ғарбдаги чўл, Ҳилманд ва Хаш-руд дарё водийлари оралиғида. Майд. 150 минг км2. Бал. 500—700 м. Дор дарёсининг қуриган ўзани кесиб ўтади. Иқлими субтропик; ёғин йилига 50 — 100 мм. Ер юзасининг кўп қисми тошлоқ ва гил тупроқли, баъзи жойларида шувоқ ва бояличлар ўсади. Жан.-ғарбида қум тепалари бор, улар оралиғи эса тақир ва шўрхоклардан иборат. Яйлов чорвачилиги ва туячилик билан шуғулланилади. Чўлнинг чекка қисмида воҳалар учрайди.