ДАРВИШ МАҚСУД АНДИЖОНИЙ

ДАРВИШ МАҚСУД АНДИЖОНИЙ (15-а. нинг охири, Андижон — 16а., Бухоро) — созанда, бастакор. Ахийи Ҳиравийнинг шогирди. Мусикий истеъдоди Ҳиротда камолга етган. Шайбонийхон Ҳиротни олгач (1507), Ҳофиз Ушшоқий, Хожа Бобойи Чангий, Хожа Ҳамзаий Тошкандий, Ҳофиз Мироқий Бухорий ва Ҳофиз Боқий Рўдий сингари машхур санъаткорлар билан бирга Дарвиш Мақсуд Андижонийни ҳам Бухорога олиб кетган. Дарвишали Чангийнинг мусиқа рисоласида Дарвиш Мақсуд Андижоний — Жомий газалларига кўпгина савт ва нақшлар басталаганлиги кайд қилинган.