ДАРВИШ АҲМАД ҚОНУНИЙ

ДАРВИШ АҲМАД ҚОНУНИЙ (15 а., Самарқанд) — созанда (қонун, чанг, рубоб), хонанда, бастакор. Машҳур Ҳофиз Кичик, Султон Аҳмад Нойи кабилар билан бирга кўпроқ Хўжа Аҳрор йигинларида ижод этган. Машқлари Самарқанд мусиқа шинавандаларига кучли таъсир қилган. Халқ сайилларида фаоллик кўрсатгани учун Хўжа Аҳрор томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.