ДАРСЛИК

ДАРСЛИК — муайян фанга доир билим асосларини маълум тартибда баён этадиган ва юқори маънавий-ғоявий, илмий услубий савияда ёзилган китоб; ўқув адабиётининг асосий ва етакчи тури. Дарсликлар 2 асосий гуруҳга бўлинади: ўқувчилар учун Дарсликлар ва талабалар учун Дарслик лар. Ўзбекистонда ўқувчилар учун мўлжалланган Дарслик лардан умумий ўрта таълим мактаби, ихтисослаштирилган мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, махсус таълим мактаблари ва махсус интернат мактабларнинг ўқувчилари; талабалар учун нашр этилган Дарслик лардан олий ўқув юртлари талабалари мустақил ҳамда ўқитувчилар раҳбарлигида фойдаланадилар.

Дарсликлар муайян фанга оид асосий факт, илмий тушунча, қонун ва назариялар мазмунини тегишли ўқув юртининг дастури ҳажмида таълим вазифалари ҳамда ўқувчи (талаба)ларга мос тарзда очиб беради. Дарсликлар таълимтарбия вазифаларининг имкони бор даражада ҳал этилишига, яъни билимнинг мунтазам, мустаҳкам ва онгли ўзлаштирилишига, ўқувчи (талаба)ларда фаннинг муайян соҳасига қизиқиш уйғотишга, уларда илмий тафаккурнинг таркиб то-пишига ёрдам беради. Дарсликнинг тили ра-вон ва тушунарли бўлиши, ўқувчилар нутқининг ўсишига ёрдам бериши лозим.

Дарсликлар тарихи кадим замонлардан бошланади. Шаркда, хусусан Фурот ва Дажла дарёлари оралиғида яшаган қад. шумерлар даврида сопол тахтачаларга битилган матнлар мил. ав. 2-минг йилликка оид бўлиб, улар «қўлланма» ва «дарёликлар» вазифасини ўтаган. Кейинчалик бошқа шарқ халқларида, улардан кейин эса кад. дунёда папирус ёки пергаментга битилган қўлёзма ўқув китоблари вужудга кела бошлаган ва улар маълум бир соҳага, касбга ўргатиш учун асосий манба вазифасини ўтаган. Китоб нашр этиш иши юзага келгач, Дарсликлар ҳаммабоп бўла бошлади. Пед. ва психология фанларининг тараққиёти билан Дарслик ларнинг мазмуни ва методик тузилиши тобора мукаммаллашиб борди.

Ўрта Осиёни Россия босиб олгунга қадар бу ерда мавжуд бўлган мактаб ва мадрасалардаги таълимтарбиянинг асосий мазмуни ислом таълимотини ўргатишдан иборат бўлган ва уларда араб, форс, эски турк тилларида ёзилган диний китоблар Дарслик вазифасини ўтаган. Бу Д. лар Қуръон оят ва сураларидан, бошқа диний китобларнинг турли қисм ва парчаларидан иборат бўлган. Мактабхоналарда «Ҳафтияк», «Чор китоб» ва б. китоблар ўқитилган. Мадрасаларда ҳам мусулмон диний қоидалари тўплами — «Аввали илм» (форс тилида савол-жавоб тарзида тузилган), араб тили грамматикасига оид «Бидон», «Қофия» каби қўлланмалардан фойдаланилган. Баъзи мадрасаларда талабалар қад. китобларни мустақил ўқиб ўрганиши натижасида геогр., астрономия, тиббиёт ва б. фанларга оид айрим маълумотлардан хабардор бўла борганлар, мумтоз шоирларнинг асарлари билан танишганлар.

Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингандан кейин рус методистлари таъсирида махаллий тилларда мактаб Дарслик лари яратила бошланди. 19-а. нинг 70-й. ларидан Тошкентда рус ва рус-тузем мактаблари учун айрим Дарсликлар нашр этилди. 1875 й. А. А. Терентьевнинг «Русская азбука для школ Средней Азии» («Ўрта Осиё мактаблари учун рус алиф-боси»), 1885 й. В. П. Наливкиннинг «Азбука для русско-мусульманских школ оседлого населения Туркестанского края» («Туркистон ўлкасидаги ўтроқ аҳолига мўлжалланган рус-мусулмон мактаблари учун алифбо») Д. лари пай-до бўлди. 1887 й. В. П. Наливкиннинг «Терма китоб» номи билан ўзбекча-тожикча хрестоматияси, 1896 й. унинг «Туркистон вилоятининг Тошканд шаҳридаги семинария деган мадрасада ўқийдурган терма китоб» асари нашр қилинди. 1898 й. дан С. М. Граменицкийнинг 3 қисмдан иборат «Книга для чтения» («Ўқиш китоби») китоби қўлланила бошланди.

20-а. нинг бошларида янги усул мактабларининг айрим муаллимлари ҳам ўз иш тажрибаларини умумлаштириб, ўқув китоблари туза бошлашди. Mac, 1902 й. Тошкентда Саидрасул Саидазизовнинг «Устоди аввал» алифбеси, 1903 й. Алиасқар Калининнинг «Муаллими соний» хрестомияси, Рустамбек Юсуфбек ўғлининг «Таълими аввал» ва «Таълими соний», Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим», Ҳамза ва б. нинг ўқув қўлланмалари босилиб чиқди. Лекин физика, геом. сингари кўпгина фанлардан ўзбек тилида Дарсликлар йўқэди. Окт. тўнтаришидан кейин барча фанлар юзасидан Дарсликлар тузиш ишига жадал киришилди. Мас, Шокиржон Раҳимийнинг 1919 й. да чиқарилган «Совға» алифбеси, М. Қодиров ва б. нинг 1920 й. да катта ёшли кишилар учун чиқарилган «Катталарга ўқиш» алифбеси, И. Ҳусанхўжаев ва Ф. Эрғозиевнинг мактаб ёшидан ўтган ўсмирлар учун чиқарилган «Ўсмир» алифбеси, озарбайжон тилидан ўзбекчага таржима қилинган «Ҳандаса», «Физика» китоблари, В. Флеровнинг 1918 й. да «Ясное утро» («Мусаффо тонг») номи б-н чиқарилган икки ўқиш китоби, Е. Д. Поливанов ва Л. И. Пальминнинг «Мак» («Лолақизғалдоқ») номли ўқиш китоби, К. А. Воскресенская, Н. П. Архангельский, О. Ф. Топольскаяларнинг Ўрта Осиёдаги русча бўлмаган мактаблар учун «Мак» номи билан чиқарилган биринчи русча алифбеси, шунингдек, мазкур муаллифларнинг Ўрта Осиёдаги 1-босқич мактаблар учун чиқарилган «Маленький туркестанец» («Ёш туркистонлик») ўқиш китоби Окт. тўнтаришидан кейинги дастлабки даврларда чиқарилган Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари жумласидандир. О. Шарафиддинов ёзган «Алифбе» 1938 й. дан 1970 й. гача 1синф ўқувчиларининг асосий ўқув қўлланмаси бўлиб келди. 1970/71 ўқув йилидан мазкур муаллифнинг Қ. Абдуллаева билан ёзган янги «Алифбе» китоби қўлланила бошлади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, таълим муассасаларида қўлланилаётган Дарсликларни қайта ишлаш борасида катта ишлар олиб борилди. 1997 й. да кабул қилинган ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 й. янв. да қабул қилинган «Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Етук мутахассислар томонидан бир қатор Дарсликлар мазмунан кайта ишланди. Жумладан, тарих, адабиёт, геогр., мат. дан янги мазмундаги Дарсликлар жорий этилди. Шу давргача умумий ўрта таълим тизимининг ўқув режасида бўлмаган ўқув фанлари (табииёт, одобнома)дан оригинал Дарсликлар яратилди. Таълим амалиётига «Алифбо», «Табиатшунослик»дан муқобил Дарсликлар татбиқ этилди.

Ўзбекистонда Дарсликлар нашр этиш иши кенг йўлга қўйилган. Дарслик тайёрлашга ихтисослашган «Ўқитувчи», «Ўзбекистан», «Меҳнат», Ибн Сино номидаги нашриётлар, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ва б. нашриётлар Дарсликлар нашр этади. 2000 й. Ўзбекистонда 375 номда 14 млн.406,6 минг нусхада Дарслик нашр этилди.

Асқарали Сулаймонов.